“ЎЗБЕКИСТОНДА ЕВРОПА ТИЛЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОРОЛИК”

ТАНЛОВИ ШАРТЛАРИ:

1.       Иштирокчи талабалар 18-26 ёшгача бўлиши лозим.

2.       Видеоролик тайёрлашда якка тартибда ёки жамоа (3 нафаргача) бўлиб иштирок этиш ҳамда немис, инглиз ёки француз тилида тайёрланиши мумкин.

3.       Иштирокчилар видеороликни тайёрлашда чет тилининг замонавий дунёда зарурати ва долзарблиги, келажакда профессионал касби учун афзаллигини ёритиб бериши лозим;

4.       Видеороликнинг давомийлиги 90 секунддан 3 минутгача бўлиши лозим.

5.       Агар видеороликнинг сценарийси немис, инглиз ёки француз тилидан қўшимча равишда бошқа тилларда тайёрлашни талаб қилса, Ўзбекистонда сўзлашиладиган тиллар (ўзбек, рус, тожик ёки б.)нинг биридан фойдаланиш мумкин. Видеороликнинг бир нечта тилларда тайёрланиши ҳакамлар томонидан қўллаб қувватланади.

6.       Иштирокчилар Франция элчихонасининг веб-сайти (http://www.ambafrance-uz.org/)да “Ўзбекистонда Европа тиллари кунига бағишланган видеоролик тайёрлаш” қисмидан рўйхатдан ўтиши лозим.

7.       Ариза ва видеони videoclip_uzbekistan@yahoo.com манзилига
2016 йил 30 июнига қадар жўнатиш лозим. Сиз видеороликни жўнатишда www.wetransfer.com бепул интернет сайтидан фойдаланишингиз мумкин.

8.       Видеороликни жўнатишда унинг мавзусини кўрсатиш талаб этилади.

9.       Иштирокчилар томонидан катта ҳажмдаги видеороликни интернет
веб-сайти орқали юбориш имкони бўлмаса, ўз ишини DVD-дискда почта орқали Гёте-Институти (Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 42-уй, Тошкент 100000)нинг манзилига “Танлов видео”сининг мавзусини кўрсатган ҳолда жўнатиш лозим.

10.  Энг яхши деб топилган видеоролик ғолиблари қўшимча тарзда эълон қилинади.

Қўшимча равишда маълумотларни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.