Universitet Ta'lim Ilmiy-innovatsion faoliyat
Xalqaro faoliyat Talabalar hayoti Qabul 2023 SDG
Oʼzbekcha
English Русский
Network error!

2021 йил 3-4 март кунлари “Янги имкониятлар сари: COVID-19 пандемиясидан кейин Ўзбекистоннинг яшил тикланиши” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади.

2021 йил 3-4 март кунлари “Янги имкониятлар сари: COVID-19 пандемиясидан кейин Ўзбекистоннинг яшил тикланиши” мавзусида халқаро онлайн форум ўтказилади.

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, ҳамда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) мазкур форум ташкилотчиларидир.

Анжуман ҳукумат, бизнес ва жамоатчилик вакиллари учун “яшил” тикланишга асосланган янги сиёсатни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини муҳокама қиладиган ва “яшил” иқтисодиётга ўтишда кўмаклашиш учун амалий қадамларни белгилайдиган онлайн платформа бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишни қўллаб-қувватлаш учун стратегия ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва изчил амалга оширилмоқда. 2019 йил октабрь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини 2019-2030 йилларда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича чора-тадбирлар стратегияси” бунга яққол мисолдир.

Ушбу стратегияда энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига ҳавога зарарли газлар чиқаришни камайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, ресурслар тежамкорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш, ерлар деградациясини чеклаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

COVID-19 пандемиясининг кенг тарқалиши аҳоли саломатлиги иқлим ва табиат билан чамбарчас боғлиқ эканини яққол намоён этди. Бу эса иқлим ўзгариши оқибатларини енгиллатиш ва уларга мослашиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига “яшил” тикланишни рағбатлантиришга йўл очмоқда.

Бугунги кунда инқирозни экологик тоза, кам углеродли ишлаб чиқариш орқали енгиб ўтиш имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги яққол намоён бўлди. Бунда гап иссиқхона газлари чиқиндиларини кўпайтирмасдан иқтисодий тикланиш назарда тутилмоқда.

Бўлажак форумда қуйидаги муҳим вазифалар орқали Ўзбекистоннинг “яшил” тикланиш ғоясини илгари суриш мўлжалланган:

  • “Яшил” тикланиш ва барча манфаатдор томонларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон учун янада яхши ривожланиши нимани англатишини ўрганиш.
  • Энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, энергия самарадорлиги, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш сиёсатини муҳокама қилиш.
  • COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон ҳукуматини “яшил” иқтисодиётни тиклашда қўллаб-қувватлаш мақсадида тавсиялар тўплами ва амалий ҳаракатларни шакллантириш.